Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тожикистондан 300 йиллик устазодалар авлоди Қўқонга келди
14:26 / 2019-09-12

Қўқонда биринчи Халқаро ҳунармандчилик фестивалига 100 ортиқ давлатдан вакиллар етиб келди.


Қўқонда биринчи Халқаро ҳунармандчилик фестивалига 100 ортиқ давлатдан вакиллар етиб келди. Меҳмонлар келиши давом этмоқда. Айни вақтда қўшни Тожикистон вилоятининг Сўғд вилояти ҳунармандларидан иборат делегация аъзолари Бешариқ туманидаги Андархон чегара постида латиф шаҳарга етиб келди.

– Йигирмадан зиёд ҳунарманд ўзларининг юзлаб асарларини намойиш этиш учун олиб келишди, – дейди Тожикистон делегация раҳбари Қаҳрамон Жўраев. – Тожикистонлик ҳунармандлар орасида пичоқчилик йўналишида 300 йилдан буён ном қозониб келган устазодалар авлоди бор. Ана шундай касбни давом эттириб келаётган пичоқчиларнинг олтинчи авлоди Иброҳим Мирзаев ўн саккиз ёшидан ана шу касб билан шуғулланмоқда. У фарзандларига заргарлик, ёғоч ўймакорлиги ҳунарини ҳам ўргатди. Устазодаларнинг 7-авлоди кўп қиррали ҳунарманд бўлишини хоҳлади.

Авлоддан-авлодга ўтиб келаётган устазодалар билан бир қаторда ҳунармандчилик сирларини энди ўрганаётган ёшлар ҳам бор. Улардан бири Алижон Мансуров қисқа вақт оралиғида тош, ёғоч ўймакорлиги ва чилангарлик касбларини ўзлаштиришга муваффақ бўлди. 

photo5463404593758186636.jpg

photo5463397120515091593.jpg