Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тожикистонда Ўзбекистон маданияти кунлари
16:18 / 2019-11-14

Ўзбекистон ва Тожикистон. Президентларнинг сиёсий иродаси ва оқилона сиёсати туфайли кўп қиррали ҳамкорлиги янги босқичга кўтарилди, халқларимиз дўстлиги мустаҳкамланди.


Ўзбекистон ва Тожикистон. Президентларнинг сиёсий иродаси ва оқилона сиёсати туфайли кўп қиррали ҳамкорлиги янги босқичга кўтарилди, халқларимиз дўстлиги мустаҳкамланди.

Ўзбек халқининг маданий меросини тожиклар эъзозлашади. Тожик маданияти дурдоналари эса ўзбеклар томонидан ҳамиша қадрланган. 

photo5361963728288984268.jpg

Тожикистон Республикасида ўтказилаётган Ўзбекистон маданияти кунлари тадбирларида ана шу дўстона алоқалар ва биродарлик яна бир бор намоён бўлмоқда.

photo5361963728288984288.jpg

13 ноябрь куни Тожикистон Республикаси Данғара шаҳрида Ўзбекистон делегацияси карнай-сурнай садолари остида илиқ кутиб олинди. Илк маротаба “Қасри Фахранг” маданият саройида ўтказиладиган концерт томошасига Данғара хокимлиги томонидан катта тайёргарлик кўрилган. Ўзбекистонлик дўстларини кутиб олишга чиққан тожикистонликлар юзидаги табассум ва “Хуш омадед” деган сўзлари барчага ўзгача кайфият бағишлади.

photo5359750956843117759.jpg

Тожикистонда Ўзбекистон элчиси Э.Шоисматов делегацияга раҳбарлик қилди. Делегация раҳбари билан биргаликда Данғара давлат университетига ташриф буюрилди. Университет биносида ҳам талабалар қатор туриб ўзбекистонликларни қарши олиб, қутлашди. Ушбу университетда 86 нафар ўзбекистонлик талаба таҳсил олаётган экан. 

photo5361963728288984273.jpg

Сўнг, “Қасри Фахранг” маданият саройида ўзбекистонлик санъат усталари томонидан катта концерт дастури намойиш этилди. Ўзбекча ва тожикча куй-қўшиқлар барчага хуш кайфият улашди.

photo5361963728288984284.jpg

Икки томонлама ҳамкорликни, халқларимиз ўртасида дўстлик муносабатларини янада мустаҳкамлашга хизмат қиладиган Ўзбекистон маданияти кунлари тадбирлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Маданият вазирлиги 
Матбуот хизмати