English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тожикистонда “Starlink” расман ишга туширилди
17:56 / 2026-02-13

Жорий йил 5 февралдан бошлаб Тожикистон Республикаси ҳудудида “Starlink” расман фаолият бошлади. Бу ҳақда “Ховар” ахборот агентлиги маълум қилган.

Қайд этилишича, сунъий йўлдош интернетидан фойдаланиш учун талаб қилинадиган лицензия, техник ва давлат рўйхатидан ўтказиш жараёни тўлиқ якунланган. Шу тариқа қардош давлатда фуқаролар ва ташкилотлар учун мазкур хизматдан қонуний фойдаланиш имкони яратилди.

Ускунани харид қилиш, тариф ва хизмат шарти билан танишиш бевосита “Starlink” расмий сайти орқали амалга оширилади. Нарх компаниянинг тижорат сиёсати асосида белгиланади.

Фойдаланувчилар тегишли ускунани мустақил рўйхатдан ўтказиб, фаоллаштириши мумкин. Рўйхатдан ўтишда паспорт маълумоти, солиқ тўловчи рақами, телефон ва тўлов картаси маълумотини тақдим этиш зарур.

Фойдаланувчи ва қурилмани рўйхатдан ўтказиш компания томонидан амалга оширилади. Тегишли маълумот миллий қонунчилик талабига мувофиқ ваколатли идораларга тақдим этилади.

Д.Ҳакимов, ЎзА