Тожикистонда шу кунгача 1 миллион 892 минг киши COVID-19 га қарши эмланди
Ҳозирга келиб 363 минг 895 фуқаро вакцинанинг иккинчи дозасини олиб бўлишди, деб хабар бермоқда Тожикистон республикаси соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги.
COVID-19 пайдо бўлгандан кейин Тожикистон ҳукуматининг саъй-ҳаракати билан мамлакатга 4 миллион 160 минг 740 доза вакцина импорт қилинган.
Бугунги кунда мамлакат аҳолиси масъулиятни чуқур ҳис қилган ҳолда, маҳаллий тиббий муассасаларга мурожаат қилиб, касалликка қарши вакцина қабул қилмоқда.
Тожикистонда аҳолининг коронавирусга қарши эмланиши бўйича республика штаби қарори 3 июлда эълон қилинган эди. Унда ёши 18 дан юқори бўлган фуқаролар вакцина олишга мажбур экани айтилган.
Хабарда таъкидланишича, мамлакат фуқаролари учун вакцина бепул берилади.