Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тожикистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилиши кечиктирилди
13:19 / 2020-03-11

Коронавирус тарқалиши хавфи туфайли Душанбеда минтақада энг катта бўлган жомеъ масжидининг очилиши қолдирилди.


Коронавирус тарқалиши хавфи туфайли Душанбеда минтақада энг катта бўлган жомеъ масжидининг очилиши қолдирилди. Очилиш маросими Қатар амири иштирокида 12 мартга белгиланган эди.

Тожикистон Дин ишлари, анъана ва удумларни соддалаштириш қўмитаси раиси Сулаймон Давлатзоданинг таъкидлашича, «Қатар амирининг ташрифи коронавирус тарқалиш хавфи муносабати билан кейинга қолдирилди».

Масжид қурилиши Имом Аъзамнинг 1310 йиллиги ва Ҳанафия мазҳаби асосчисининг хотирасини ёдга олиш йили бўлган 2009 йил октябрида Эмомали Раҳмон биринчи ғишт қўйиш билан бошланганди. 

Душанбе Жомеъ масжидида бир вақтда 120 минг киши намоз ўқиши мумкин. Лойиҳа қиймати 100 миллион долларни ташкил қилди. Шундан 70 фоизини Қатар қоплади, 30 фоизи эса Тожикистон хукумати томонидан молиялаштирилди.