Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тожикистонда кучли ёмғир туфайли 13 киши ҳалок бўлди
11:11 / 2023-08-29

Тожикистоннинг бир неча вилоятида кучли ёмғир ёғиб, камида 13 киши нобуд бўлди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

“Кеча кучли ёғингарчилик туфайли Ваҳдат шаҳрида 11 киши, Рудакий вилоятида 2 фуқаро ҳаётдан кўз юмди”, дейилади хабарда.

Давлат раҳбари Эмомали Раҳмон ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди. Мамлакат Бош вазири, Фавқулодда вазиятлар ва фуқаролик мудофааси қўмитаси, шунингдек, бошқа тегишли тузилма ва идораларга жабрдийдаларга ёрдам кўрсатиш, табиий офат оқибатини бартараф этиш бўйича шошилинч чоралар кўриш юзасидан кўрсатма берилди.

 

ЎзA