English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тожикистонда электр энергияси тарифларини қайта кўриб чиқиш учун ишчи гуруҳ ташкил этилди
12:50 / 2021-05-10

Тожикистон Республикаси ҳукумати ҳузуридаги Монополияга қарши кураш хизмати электр энергия тарифларини қайта кўриб чиқиш учун ишчи гуруҳини ташкил этди. Мазкур гуруҳ Республика Бош вазирининг кўрсатмаси ҳамда Энергетика ва сув ресурслари вазири сўровига кўра, ташкил этилди, деб хабар қилади Тожикистоннинг «Ховар» агентлиги.

Ишчи гуруҳнинг фаолияти ҳақидаги хабарлар Монополияга қарши кураш хизмати сайтида эълон қилиб борилади.

Таъкидлаш жоизки, 2019 йил 22 июнда Тожикистон Республикаси ҳукумати электр энергия тарифларини ошириш ҳақида қарор қабул қилган эди. Ўшанда  Тожикистонда электр энергияси қарийб 17 фоизга ошган. Ҳозирги пайтда Тожикистон аҳолиси бир киловатт электрэнергияси учун 1,87 цент қийматида ҳақ тўлайди. Бюджет соҳаси истеъмолчилари, коммунал хизматлар ва спорт комплекслари учун ҳам худди шундай тариф белгиланган. 2010 йилдан то 2019 йилгача республикада электр энергия тарифлари аҳоли учун 2,5 баробарга ошган.

Хабарда таъкидланишича, Тожикистон нафақат МДҲ давлатлари орасида, балки дунё бўйича ҳам электр энергия нархлари энг арзон мамлакатларнинг бири ҳисобланади.