Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тожикистонда бугун 78 йиллик рекорд янгиланади
19:24 / 2022-07-18

18 июлдан 20 июлгача Тожикистонда ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиб кетиши кузатилади. Мамлакатнинг жанубий ҳудудларида ҳарорат 45-47 даражагача чиқиши айтилмоқда. Бу 78 йил аввал қайд этилган рекорд янгиланади деганидир, деб ёзмоқда «Ховар» агентлиги ҳукумат ҳузуридаги атроф-муҳитни ҳимоя қилиш қўмитасининг гидрометеорология агентлиги манбаларига таяниб.

Тожикистоннинг тарихида энг юқори ҳарорат бундан 78 йил аввал, яъни 1944 йилда қайд этилган эди. Ўшанда ҳозирги Хатлон вилоятининг Шахритус тумани ҳудудидаги Айваж қишлоғида ҳаво ҳарори 47 даражани қайд этгани.

Республика Гидрометеорология агентлигининг огоҳлантиришича, ҳавонинг қўққисдан кескин исиб кетиши музликларнинг эришини тезлаштириб юбориши мумкин, шунингдек, тоғ жинсларининг емирилишига, ер кўчкилари, дарёларда сув сатҳи кўтарилиши, сув тошқинлари рўй беришига сабаб бўлиши мумкин.

Ҳарорат кескин кўтарилиб кетиши сабабли Тожикистон соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирлиги ҳамда Тожикистон ҳукумати ҳузуридаги фавқулодда вазиятлар ва фуқаро мудофааси бўйича қўмита аҳолини эҳтиёт чораларини кўришга чақиргани айтилади хабарда.