Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тожикистонда ҳарбий хизматга чақирув бошланди
10:09 / 2020-04-04

Ушбу баҳорги чақирув жаҳонда коронавирус пандемияси авж олган бир пайтда ўтказилмоқда.


Ушбу баҳорги чақирув жаҳонда коронавирус пандемияси авж олган бир пайтда ўтказилмоқда.

Кўплаб мамлакатлар ёшларни армияга чақирувни кейинга қолдирди, масалан, Россия 20 майга қадар ёшларни қўшинларга юбормасликка қарор қилди. Тожикистон расмийларининг баёнотига қараганда, мамлакатда коронавирусни юқтириш билан боғлиқ холат қайд қилинмаган, шу сабабли армияга баҳорги чақириқни кейинга қолдиришга ҳожат йўқ. Тожикистонда баҳорги чақириқ 31 майга қадар давом этади.

Тожикистон Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Ориф Нозимиён коронавирус хавфи туфайли чақирув комиссиялари ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги маъсуллари чақирувдаги ёшлар саломатлигини жиддий текшириш ҳақида кўрсатма олганини маълум қилган.

Аввалроқ жамоат ташкилотлари ва айрим депутатлар харбий хизматни ҳозирги икки йилдан бир йилга қисқартириш таклифини илгари сурган эди. Тожикистон Адлия вазирлиги февраль ойида баёнот бериб, “Умумий ҳарбий хизмат ва ҳарбий мажбурият тўғрисида”ги қонун лойиҳасини тайёрлагани ва тасдиқлаш учун хукуматга тақдим қилганини маълум қилди. Унга кўра ҳарбий хизмат муддати икки йилдан бир ярим йилга туширилади. Бироқ, вазирлик ҳозирча бу таклиф эканини, уни кўриб чиқиш учун вақт кераклигини таъкидлади.

Тожикистонда армияга чақирув бир йилда икки марта – баҳор ва кузда амалга оширилади, ҳар бир чақириқда 18 ёшдан 27 ёшгача бўлган 15 мингдан 16 мингача ёшлар хизматга чақирилади.