Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тожикистонда ҳарбий хизмат муддати қисқартирилади
16:11 / 2020-02-07

Қонунга киритилаётган ўзгартишлардан кўзланган мақсад чақирувга мажбуран жалб қилиш амалиётига барҳам беришдан иборат.


Тожикистон Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Умумий ҳарбий хизмат ва ҳарбий мажбурият тўғрисида”ги қонунга киритиладиган ўзгартиришларга кўра, мамлакат армиясидаги хизмат муддати бир ярим йилга қисқартирилади.

Бу ҳақда 7 февраль куни Душанбеда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Адлия вазирининг биринчи ўринбосари Абдуманнон Холиқзода маълум қилди.

Қонунга киритилаётган ўзгартишлардан кўзланган мақсад чақирувга мажбуран жалб қилиш амалиётига барҳам беришдан иборат.

Ҳар йили баҳор ва кузда Тожикистонда армияга мажбуран чақириш мақсадида кенг қамровли чора-тадбирлар ўтказилади. Абдуманнон Холиқзоданинг таъкидлашича, қонунга киритиладиган ўзгартишларда муқобил армия хизмати кўзда тутилмаган.

Расмий маълумотларга кўра, ҳозир Тожикистонда 600 мингдан ортиқ чақирув ёшидаги йигитлар бор, уларнинг 150 мингга яқини турли сабаблар билан ҳарбий хизмат ўташдан озод қилинган.