Тожикистонда аксилкоррупция муассасаси ходимлари бир лавозимда уч йилдан ортиқ ишлаши тақиқланади
Тожикистонда Молиявий назорат ва коррупцияга қарши кураш давлат агентлиги ходимлари эндиликда бир лавозимни уч йилдан ортиқ эгаллаб туриши тақиқланди.
Тожикистонда Молиявий назорат ва коррупцияга қарши кураш давлат агентлиги ходимлари эндиликда бир лавозимни уч йилдан ортиқ эгаллаб туриши тақиқланди.
Ҳукуматнинг маълум қилишича, бу қарор узоқ муддат бир лавозимда ишлаган ходимлар бошқа давлат хизматчилари билан тил бириктиришига йўл қўймаслик мақсадида коррупцияга қарши курашни кучайтиришга қаратилган.
Тожикистон ҳукумати томонидан қабул қилинган қарорда таъкидланишича, ротация учун ходимнинг розилиги олинмайди, қарор мажбурий характерга эга ҳисобланади.
Яқин вақтларга қадар Тожикистон прокуратура ва милицияси ходимлари бир мансабда беш йилдан ортиқ ишламас эди. Эндиликда бу каби тартиб аксилкоррупция муассасаси ходимларига ҳам тааллуқли бўлади, аммо бир лавозимда ишлаш муддати 3 йилгача қисқартирилди.