Тожикистон: жамоатчилик COVID-19нинг иккинчи тўлқини юз беришидан хавотирда
Республика штабининг баёнот беришича, Маъмурий ҳуқуқ бузилишлар кодексига киритилган ўзгартишларга кўра, тиббий ҳимоя ниқобларини тақиш мажбурий бўлади.
Тожикистонда коронавирус тарқалишига қарши кураш Республика штаби мамлакатда эпидемиологик вазият аста-секин барқарорлашиб бораётгани боис 15 июндан бошлаб барча буюм бозорлари ва кийим-бош дўконлари, ресторанлар, меҳмонхоналар ва гўзаллик салонларини очиш борасида фармойиш берди.
Шу билан бирга, ЖССТнинг Тожикистондаги ваколатхонасининг вакили яқинда берган интервьюсида республикада пандемия чўққига чиқмаганини маълум қилди. Жамоатчилик ҳам COVID-19нинг иккинчи тўлқини юз беришидан хавотирга тушмоқда.
Республика штабининг баёнот беришича, Маъмурий ҳуқуқ бузилишлар кодексига киритилган ўзгартишларга кўра, тиббий ҳимоя ниқобларини тақиш мажбурий бўлади.
Давлатга тегишли «Ховар» ахборот агентлигининг маълум қилишича, бу талабга итоат қилмаганлар жаримага тортилади, аммо жарима миқдори кўрсатилмаган.