Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тожикистон ЯИМ ярим йилда 8,3 фоизга ўсган
12:49 / 2023-07-14

Тожикистон Миллий банки ўтган ярим йиллик фаолияти якунларига бағишлаб ўтказилган мажлисида ушбу рақам маълум қилинди, дея хабар берди "Ховар" ахборот агентлиги.

Биринчи ярим йилликда мамлакатнинг ялпи ички маҳсулоти 54,2 миллиард сомонийга етган, унинг ҳақиқий ўсиши 8,3 фоизни ташкил этган. Ўтган олти ойда инфляция даражаси 2,3 фоизни кўрсатмоқда. Бу ўтган йилнинг шу даври билан солиштирганда 1,8 фоизга паст.

Мажлисда мамлакат молия-кредит ташкилотларига Тожикистон Президентининг 2023 йил июнь ойида эълон қилинган “Нақдсиз ҳисоб-китобни кенгайтириш бўйича чоралар” тўғрисидаги фармонини ҳаётга жорий қилиш учун зарур чоралар кўриш таклиф этилган.

– Мазкур фармон молия амалиётлари шаффофлигини таъминлаш, давлат бюджети даромадини ошириш, коррупциянинг олдини олиш, нақд пулда банк амалиётини қисқартириш ва инсон омили таъсирини камайтириш учун мустаҳкам асос яратади, – дейилади хабарда.

Қайд этилишича, республика молия-кредит ташкилотлари раҳбарлари иштирок этган мазкур мажлисда жорий йилнинг иккинчи ярмида амалга ошириладиган вазифалар белгилаб олингани айтиб ўтилган.