English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тожикистон ва Қирғизистон "Хўжаи Аъло-Ворух" йўлини қуришга келишиб олди
11:11 / 2021-05-07

Тожикистон ва Қирғизистон ўртасида транспорт воситалари ҳамда товарлар ўтиши учун янги автомобиль йўли қурилади. Бу ҳақда ҳукуматлар делегациялари чегарада мунозарага сабаб бўлаётган ҳудудларни делимитация ва демаркация қилиш тўғрисида қўшма баёнотни имзолагандан сўнг маълум бўлди.

Шундай қилиб, икки мамлакат ўртасида келишувга эришилди, фуқароларнинг эркин ҳаракатланиши учун Танги (Қапчиғай) аҳоли пунктининг шарқий қисмини айланиб ўтадиган "Хўжаи Aъло-Ворух" автомобиль йўли ҳамкорликда қурилади.

Ушбу автомобиль йўлининг мақоми Тожикистон ва Қирғизистон ўртасида тузиладиган алоҳида келишув билан белгиланади.

Боткен вилоятида амалда фойдаланишда бўлган ушбу ерларда жорий йилнинг 1 июнгача дала тадқиқотлари ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, 1-2 май кунлари Боткен вилоятида Тожикистон ва Қирғизистон ҳукумат делегациялари ўртасида чегарани делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича музокаралар ўтказилган эди.

Делегациялар раҳбарлари чегарадаги вазиятни яхшилашга қаратилган шошилинч чоралар кўриш бўйича Қўшма комиссия фаолиятини қайта тиклаш юзасидан фикр алмашган эди.