Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тожикистон ва Қирғизистон 2023 йилга режалаштирилган олий ва юқори даражадаги тадбирларга тайёргарлик масалаларини муҳокама қилди
14:39 / 2023-01-30

Қирғизистон томонининг ташаббуси билан 28 январь куни Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин билан Қирғизистон ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев ўртасида телефон мулоқоти бўлиб ўтди, деб ёзмоқда «Ҳовар» агентлиги Тожикистон ташқи ишлар вазирлиги берган маълумотга таяниб.

Суҳбат чоғида вазирлар  Тожикистон – Қирғизистон ҳамкорлигининг долзарб масалалари бўйича фикр алмашган. Шунингдек, икки мамлакат ташқи ишлар вазирлари 2023 йилда икки мамлакат ўртасида олий ва юқори даражада бўлиб ўтадиган тадбирларга тайёргарлик масалаларини ҳам муҳокама этди, дейилади хабарда.