Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тожикистон ва Покистон ўртасида савдо-сотиқ ҳажми йилига 500 миллион долларга етказилади
16:21 / 2021-06-02

Тожикистоннинг «Ховар» ахборот агентлиги хабар беришича, бугун Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон икки кунлик расмий ташриф билан Покистон Ислом Республикасига жўнаб кетди.

Тожикистон Президенти матбуот хизматининг маълум қилишича, ташриф чоғида томонлар икки давлат ўртасида кўплаб соҳада, жумладан, иқтисодиёт, савдо, сиёсат, инвестиция, хавфсизлик, мудофаа, маданият, таълим ва ҳудудлараро алоқаларни кенгайтириш билан боғлиқ масалаларни муҳокама этади.

Тожикистон раҳбарининг Исломободда Покистон Президенти Ариф Алави билан ҳам учрашуви белгиланган.

Тожикистон Президенти 1994 йилдан буён Покистонга етти марта сафар қилган. Сўнгги ташриф 2017 йил март ойида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити муносабати билан амалга оширилган.

2019 йилда икки мамлакат ўртасида савдо айланмаси 56 миллион 290,1 минг долларни ташкил этди. Томонлар ўзаро савдо айланмаси ҳажмини яқин келажакда ярим миллиард долларигача етказишни режалаштирмоқда.