Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тожикистон ва Ўзбекистон ижтимоий ҳимоя соҳасида ҳамкорликни ривожлантирмоқда
08:58 / 2025-10-04

МДҲ Соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорлик кенгашининг 38-йиғилиши доирасида Тожикистон соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири Жамолиддин Абдуллозода Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худоёров билан учрашди. Бу ҳақда "Ховар" ахборот агентлиги идора матбуот марказига таяниб хабар тарқатган.

Мулоқот давомида давлатларимиз ўртасида соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза соҳасидаги, икки дўст, қардош мамлакат раҳбарларининг самарадор сиёсатига асосланган ҳамкорлик бугунги кунда юқори босқичга кўтарилгани, шу билан бирга алоқаларни янада кенгайтириш учун кенг имконият, салоҳият мавжудлиги таъкидланди.

Шу нуқтаи назардан Тожикистон Республикаси ҳукумати ташаббуси билан Хатлон вилояти Қубодиён туманида “Тожикистон – Ўзбекистон” дўстлик тиббиёт мажмуаси ташкил этилиб, фаолият кўрсатаётгани ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг ёрқин намунаси сифатида эътироф этилди.

Эслатиб ўтамиз, Президентлар Эмомали Раҳмон ва Шавкат Мирзиёев томонидан Тожикистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси олий раҳбарларининг дўстлик ва қардошлик сиёсати доирасида “Тожикистон-Ўзбекистон” дўстлик тиббиёт мажмуаси 2021 йил расман очилган.

Суҳбат якунида томонлар соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорлик бундан буён ҳам ривожланиб боришидан мамнунликлари, бунга эришиш учун мавжуд барча имкониятдан фойдаланишларини билдирдилар.

М.Пирматова, ЎзА