Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тожикистон ва Корея республикаси ўзаро манфаатли йўналишларда ҳамкорлик қилишга тайёр эканини билдирди
20:05 / 2020-11-13

12 ноябр куни Тожикистон иқтисодий ривожланиш ва савдо вазири ўринбосари Абдураҳмон Абдураҳмонзода билан Кореянинг «Koshuma» интеллектуал технологиялар ассосиацияси раиси Шим Жебок ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда икки томонлама ҳамкорлик муносабатларини янада чуқурлаштириш, инфратузулма соҳасига инвестиция жалб қилиш лойиҳалари, технопарклар, қайта ишлаш лагистик марказлари  ташкил қилиш, Тожикистондаги эркин иқтисодий ҳудудларга Жанубий Корея инвестициясини жалб қилган ҳолда товарларни экспорт қилиш масалалари муҳокама этилди.  

Вазирликнинг матбуот маркази хабар беришича, суҳбат чоғида вазир ўринбосари меҳмонларга 2017 йилда Тожикистон республикаси президенти Имомали Рахмоннинг «Панж» эркин иқтисодий ҳудудига ташрифи чоғида учта корхонанинг пойдевори қўйилгани ва ушбу корхоналар ҳозир фаолиятини бошлаб юборганини маълум қилган.

Шунингдек, бу йил ташкил этилган  майдони 309 гектардан иборат бўлган «Кулоб» эркин иқтисодий ҳудудида саноат корхоналарини ишга тушириш учун сармоя киритмоқчи бўлган маҳаллий ва хорижий инвесторларга барча  зарур бўлган енгилликлар ва имтиёзлар тақдим этилгани айтиб ўтилди.

Учрашв чоғида мамлакатда рақамли иқтисодиёт жадал ривожланаётгани алоҳида таъкидланди. Бу ҳолат Тожикистон билан мазкур соҳада катта тажрибага эга Корея республикаси ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш учун яхши имконият бўлади, дейилади хабарда.

ЎзА