Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тожикистон ва Франция Президентларининг телефон мулоқоти
10:01 / 2022-11-27

Тожикистон ва Франция Президентлари Эмомали Раҳмон ва Эммануэль Макрон шанба куни телефон орқали мулоқот давомида Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди, деб хабар берди Тожикистон раҳбарининг матбуот хизмати.

“Томонлар Афғонистон муаммосига эътибор қаратдилар. Афғонистондаги ҳарбий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий вазият ва истиқболдаги режалар юзасидан атрофлича фикр алмашилди”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, давлатлар етакчилари Афғонистонни “минтақа хавфсизлигини таъминлашнинг муҳим шарти сифатида тинчлик ва барқарорлик йўлига” ўтказиш жараёнини осонлаштириш бўйича умумий ёндашув ишлаб чиқиш зарурлиги ҳақида гаплашишган.

Томонлар, шунингдек, халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар, хусусан, замонавий таҳдидлар - терроризм, экстремизм ва гиёҳванд моддалар ноқонуний айланмасига қарши биргаликда курашиш масаласини ҳам муҳокама қилган.

ЎзА