Тожикистон товар айланмасининг 60 фоиздан кўпроғи ШҲТ мамлакатларига тўғри келади
Тожикистоннинг иқтисодий ривожланиш ва савдо вазири Завқи Завқизода ШҲТ иқтисодиёт ва савдо вазирларининг 21-чи мажлисида ушбу маълумотни берди, дейилади “Ховар” агентлигининг вазирлик матбуот хизматига таяниб тарқатган хабарида.
«Тожикистоннинг 60 фоиздан ортиқ товар айланмаси ШҲТ мамлакатлари билан амалга оширилган. ШҲТ аъзолари, жумладан, Россия, Хитой, Қозоғистон, Ўзбекистон, Покистон ва Ҳиндистон йирик савдо шерикларимиз ҳисобланади», – дея таъкидлаган у.
Вазир берган маълумотда келтирилишича, Тожикистон билан ташкилотга аъзо мамлакатлар ўртасида амалга оширилган ташқи савдо айланмаси 2022 йилнинг олти ойи ичида 68 фоизни ташкил этган.
Мажлис давомида Завқизода рақамли ва “яшил” иқтисодиёт, электрон савдо соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича қатор таклифларни илгари сургани айтилмоқда.