French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тожикистон ТИВ: Афғонистон билан чегарадаги воқеа туфайли КХШТдан ҳарбий ёрдам сўралгани ҳақиқатга тўғри келмайди
11:33 / 2025-12-04

Тожикистон Афғонистон билан чегарадаги вазият туфайли Россия ва КХШТ билан ҳарбий ёрдам бўйича музокара олиб бормоқда, дея хабар тарқатди "Рейтер" агентлиги мамлакат хавфсизлик идораларидаги манбаларга таяниб.

Мулоқот Афғонистон ҳудудидан уюштирилган қатор ҳужумлардан сўнг кучайди. Воқеа натижасида Хитой фуқароларидан  беш нафари ҳалок бўлган, беш нафари яраланган.

- Тожикистон Хавфсизлик Кенгашидаги манба хабар беришича, расмийлар Россия билан Душанбе яқинидаги РФ ҳарбий базасидан фойдаланиб, чегарани бирга қўриқлаш имкониятини муҳокама қилди, - деб таъкидлаган манба. - Шу ҳафта қарор қабул қилиниши мумкин.

Юқорида айтиб ўтилган воқеа 26 ноябрь куни кечаси икки мамлакат чегарасида содир бўлган. Афғонистон ҳудудидан ўқ отилиши, гранаталар билан қуролланган дронлардан ҳужум уюштирилиши натижасида Хитой кончилик компанияси ходимлари ҳалок бўлган. Кейинроқ яна бир ҳужум кузатилган.

Ушбу хабар тарқалгандан кейин, Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги РФ ва КХШТ ўртасида Афғонистон чегарасини қўриқлаш учун рус қўшинларидан фойдаланиш бўйича музокара олиб борилгани ҳақидаги маълумотни инкор этди.

- Бу гап ҳақиқатга тўғри келмайди ва бундай ёлғон маълумот тарқалиши халқаро жамоатчиликни чалғитади, - дейилган баёнотда.  

ТИВ мамлакат ўз чегараларини мустаҳкамлаш бўйича доимий чоралар кўраётганини ҳам қўшимча қилган.

С.Раҳимов, ЎзА