Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тожикистон террорчилар кўчиб юришининг олдини олиш бўйича конференция ташкил қилмоқчи
09:51 / 2022-08-29

18-19 октябрь кунлари Душанбе шаҳрида “Терроризмга қарши кураш ва террорчилар кўчиб юришининг олдини олиш мақсадида хавфсизлик ва чегара назорати соҳасида халқаро ва минтақавий ҳамкорлик” мавзсуида халқаро конференция ўтказилиши режаланмоқда.

Маҳаллий матбуот ёзишича, анжуманни ўтказиш билан боғлиқ шартларни Тожикистоннинг БМТдаги доимий вакили Жонибек Ҳикмат Бош котиб ўринбосари, терроризмга қарши кураш бўлими раҳбари Владимир Воронков билан муҳокама қилган.

Батафсил маълумот ҳозирча эълон қилинмаган, фақат йиғилиш саммит шаклида ўтиши айтилмоқда.