Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тожикистон президентининг инаугурацияси бўлиб ўтди
15:35 / 2020-10-30

Тожикистон Республикаси президентлигига яна қайта сайланган Эмомали Раҳмон расман ўз лавозимини бажаришга киришди.


Тожикистон Республикаси президентлигига яна қайта сайланган Эмомали Раҳмон расман ўз лавозимини бажаришга киришди. 

Инаугурация маросими бугун жума куни бўлиб ўтди.

Инаугурации маросими миллат Саройида бўлиб ўтди. Марказий сайлов комиссияси раҳбари Бахтиёр Худоёрзода Эмомали Раҳмонга президентлик гувоҳномасини топширди,

Инаугурация маросимида парламент ва ҳукумат аъзолари, жамоатчилик вакиллари, Тожикистонда аккредитация қилинган дипломатик корпус раҳбарлари ҳозир бўлишди.
Тожикистонда президент сайлови 11 октябрда бўлиб ўтди. 

Унда амалдаги президент Эмомали Раҳмон кетма-кет бешинчи бор ғалаба қилди. Шунингдек, сайловда Тожикистон коммунистик партияси, Социалпартия, Иқтисодий ислоҳотлар партияси ҳамда Аграр партиялари ҳам президентликка номзод кўрсатган эди. Овоз беришда сайловчиларнинг 85,39 фоизи иштирок этган бўлиб, уларнинг 90,92 фоизи Эмомали Раҳмонга овоз берган.