Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тожикистон Миллий банки вакиллари Ўзбекистон тажрибасини ўрганди 
16:04 / 2024-03-04

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида Тожикистон Миллий банки вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди. Семинарда Тожикистон миллий банки вакиллари гендер тенглик ва молиявий оммабоплик йўналишида Марказий банк тажрибасини ўрганди.

Шунингдек, семинарда Ўзбекистонда молиявий хизматлар оммабоплигини ошириш миллий стратегияси ва уни баҳолаш кўрсаткичлари, тартибга солиш қумдони ҳамда рақамли молиявий хизматларни ривожлантириш мавзуларида тажриба алмашилди. 

Шу билан бирга, Марказий банкнинг “Гендер тенгликка эришиш миллий стратегияси – 2030” доирасидаги ўрни ва банк тизимида гендер хилма-хиллигини ривожлантиришга қаратилган дастурлар ва ташаббуслар ҳақида батафсил маълумот берилди. 

Ш.Маматуропова, ЎзА