French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тожикистон коронавирус туфайли чегарадаги назоратни кучайтирди
08:55 / 2020-02-26

Тожикистон расмийларининг баёнотига қараганда, яқин орада бошқа чоралар ҳам қўлланилади.


Тожикистон расмийлари Эрон, Жанубий Корея ва Афғонистонда коронавирус билан боғлиқ вазиятдан хавотирга тушаётганини, шу сабабли Афғонистон ва Ўзбекистон билан чегарада назорат кучайтирилганини маълум қилди.

Эндиликда Афғонистондан келганларнинг ҳаммаси аэропортда санитар назоратидан ўтади – уларнинг тана ҳарорати ўлчанади, шунингдек, яшаш жойларида рўйхатга олинади. Бугунги кунга қадар бу каби чоралар фақат Хитойдан келганларгагина қўлланилган эди.

Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Мирҳамуддин Камолзода Радио Озоди билан суҳбатда айтишича, бу каби чоралар Ўзбекистон билан чегарада ҳам жорий қилинади, чунки Тожикистоннинг кўплаб фуқоролари Жанубий Кореядан Тошкент орқали Тожикистонга келади. Жанубий Корея коронавирусга чалинган беморлар сони бўйича иккинчи мамлакат ҳисобланади.

Тожикистон расмийларининг баёнотига қараганда, яқин орада бошқа чоралар ҳам қўлланилади. Вариантлардан бири – мана шу учта мамлакатдан келган барча фуқороларни карантинга жойлаштиришдир, - деди Камолзода.

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти баёнот берар экан, жаҳон ҳамжамияти эҳтимолий коронавирус пандемиясига тайёр бўлиб туришидан огоҳлантирди. Янги вируснинг Жанубий Корея, Италия ва Эронда пайдо бўлиши мутахассисларни жиддий ташвишга солмоқда.

Тожикистон расмийлари бугунги кунда мамлакатда коронавирус қайд қилинмаганини айтмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, Хитойдан келган 882 шахс карантинга жойлаштирилди, улардан 266 нафари шифокорлар назоратида турибди. 

«Бахтимизга, карантинга жойлаштирилганлар орасида коронавирус инфекцияси аниқланмади», - дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги манба.