French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тожикистон ҳам Яқин Шарқдан фуқароларини қайтариш учун чартер рейслар қўйди
17:18 / 2026-03-09

Тожикистон ҳукумати миллий авиакомпанияга Яқин Шарқ мамлакатларидан фуқароларни қайтариш учун чартер рейслар ташкил қилиш бўйича кўрсатма берди, деб ёзган "Kazinform".

Мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги хабар беришича, энди “Somoh Air” ҳам беқарор минтақалардан фуқароларни қайтариш учун махсус учоқлар ажратади. Ушбу рейслар билан уйга қайтишни истаган фуқаролар қўшимча маълумот олиш ва рўйхатдан ўтиш учун тегишли мамлакатлардаги Тожикистон Республикаси дипломатик ваколатхоналари ва консуллик идораларига мурожаат қилиши мумкин.

Идора маълумотига кўра, Эроннинг Озарбайжон ва Туркманистон билан чегарасини кесиб ўтган 219 нафар фуқаро аллақачон юрт томон йўл олган. Инқироз ҳудудидаги дипломатик ваколатхоналар ватанга қайтишни истаганлар рўйхатини доимий равишда янгилаб боряпти.

Г.Сатторова, ЎзА