Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тожикистон фуқаролари Ҳиндистондан ватанига олиб келинди
17:59 / 2020-05-28

Улар халқаро авиақатновлар тўхтатилгандан кейин Ҳиндистонда қолиб кетган эди.


Тожикистоннинг «Ховар» ахборот агентлиги маълум қилишича, 27 май куни Тожикистон ҳукумати Ҳиндистонда қолиб кетган 45 нафар фуқаросини «Эйр Индия» авиакомпаниясига қарашли самолётда Душанбе шаҳрига олиб келган. Улар халқаро авиақатновлар тўхтатилгандан кейин Ҳиндистонда қолиб кетган эди.

Хабарда таъкидланишича, Тожикистон раҳбарияти ва ҳукумати халқаро авиарейслар тўхтатилгани боис турли мамлакатларда қолиб кетган фуқароларининг мураккаб аҳволидан хабардор. Шу боис уларни ватанига қайтариш учун барча чоралар кўрилмоқда. Бунинг учун Тожикистоннинг хорижий давлатларда фаолият кўрсатаётган барча дипломатик ваколатхоналари ва консуллик идораларига Тожикистон фуқароларининг аҳволи тўғрисида коронавирусга қарши кураш бўйича республика штабига ҳар куни ахборот тақдим этишга кўрсатма берилган.

Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон томонидан коронавирус пандемияси туфайли хорижда қолиб кетган тожикистонликларни босқичма-босқич Ватанга қайтариш режаси қабул қилинган эди ва айни пайтда ушбу режа босқичма-босқич амалга оширилмоқда.