Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тожикистон Евросиё иқтисодий иттифоқига кириш ниятини билдиргани йўқ
11:44 / 2023-06-16

Москва ҳозирча Душанбедан Евросиё иқтисодий ҳамжамиятига кириш ишорасини олгани йўқ, деди Россия Бош вазирининг биринчи ўринбосари Алексей Оверчук Петербургда ўтаётган халқаро иқтисодий форумда.

– Душанбедан мазкур ташкилотга кириш бўйича сигнал келгани йўқ, – деди у. – Айни қарорни улар қабул қилиши керак. Бу қандай юз беради – қисманми ёки бутунлай, Тожикистон ҳал қиладиган масала. Москва Евросиё иқтисодий иттифоқи давлатларига қандай имтиёзлар берилишини мамлакат етакчиларига етказади, холос. Бу тўсиқсиз савдо, ягона божхона ҳудуди ва меҳнат бозори.

“РИА Новости” ёзишича, Петербург халқаро иқтисодий форуми 17 июнгача давом этади.