French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тожикистон элчиси газета таҳририятида бўлди
08:34 / 2022-03-06

Тожикистон республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Абдужаббор Раҳмонзода кеча Самарқанд шаҳар ҳокими билан учрашди.

Учрашувларда ўзбек ва тожик халқлари биродар ва яқин қўшни сифатида аҳил яшаб келаётгани таъкидланди. Икки давлатда ҳам кўп минг сонли ўзбек ва тожиклар бир оила фарзандларидек ҳаёт кечиради. Кейинги йилларда давлат раҳбарларининг қатъияти билан мамлакатларимиз ўртасидаги алоқалар янада мустаҳкамланди.

Шундан сўнг Абдужаббор Раҳмонзода вилоят матбуот уйида самарқандлик журналистлар билан мулоқотда бўлд. Тожик тилида чоп этиладиган “Овози Самарқанд” газетаси фаолияти билан танишди.

Учрашув давомида таҳририятнинг Тожикистондаги оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашилди.

Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА