Тожикистон «Азот» корхонасини халқаро савдога қўйди
Иккинчидан, корхона бўлажак хўжайини уч йил ичида камида 1100 та доимий иш ўрнини яратиши керак.
Тожикистон ҳукумати мамлакат жанубидаги Хатлон вилояти Леваканд (аввалги Сарбанд) шаҳрида жойлашган азот ўғитлари ишлаб чиқарадиган «Азот» (собиқ Вахш азот-ўғит завод)ининг акцияларини халқаро савдога қўйиши борасида қарор қабул қилди,
Бу борада Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон томонидан имзоланган 298-сонли қарори қабул қилинди. Ҳужжатга кўра, корхона акцияларининг (747 100 акция) бошланғич баҳоси 190 млн. сомони (18,5 млн. доллардан кўпроқ) дея белгиланди.
Бундан ташқари, Тожикистон ҳукумати «Азот»нинг бўлажак эгаси учун айрим талабларни қўйди. Биринчидан, у яқин уч йил мобайнида қиймати 400 миллион сомонига тенг Яван-Леваканд газ қувури қуришни зиммасига олиши керак.
Иккинчидан, корхона бўлажак хўжайини уч йил ичида камида 1100 та доимий иш ўрнини яратиши керак. Акция сотиб олингандан сўнг биринчи йилида корхонанинг 25 миллион сомони миқдоридаги қарзларини узиши лозим.
Инвестициялар ва давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг маълум қилишича, «Азот»нинг кредиторлик қарзи 2020 йил бошларида 24 млн. сомонини ташкил қиларди, дебитор қарздорлиги эса 59 млн. сомонидан кўпроқ. «Азот»нинг янги эгаси зиммасига корхонанинг собиқ муассиси – «Нурихои Осиё» компаниясининг 12 млн. сомонидан ортиқ кредиторлик қарзи ҳам тушади.
Вахш азот-ўғитли заводи 1967 йилда қурилган бўлиб, бутун минтақани минерал ўғитлар билан таъминлаган. Фаолияти йўлга қўйилган корхона фуқаролар уруши йилларида тўхтаб қолган.
2019 йилдан бери Тожикистон «Азот» учун навбатдаги инвесторни қидирмоқда. Корхонани 12 йилдан бери қуришмоқда, қишлоқ хўжалиги мамлакати бўлган Тожикистон хорижий минерал ўғитларни юқори нархларда сотиб олишга мажбур.Мутахассисларнинг ҳисоб-китобига кўра, Тожикистон ҳар йили 70 миллион долларга тенг аммиак ва карбамид сотиб олади.