Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тожикистон АҚШнинг инсон ҳуқуқлари бўйича ҳисоботидан норози
13:20 / 2020-03-16

Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги Қўшма Штатлар томонидан Тожикистондаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ танқидни “асоссиз” деди ва “мамлакат ички ишларига аралашиш”, дея баҳолади.


Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги Қўшма Штатлар томонидан Тожикистондаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ танқидни “асоссиз” деди ва “мамлакат ички ишларига аралашиш”, дея баҳолади.

Ташқи сиёсат маҳкамаси АҚШ Давлат департаментининг инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият борасидаги маъруза “мутлақо ички ҳужжат” эканини ва бу каби ёндашув икки мамлакат ўртасидаги дўстона муносабатлар даражасига мос келмаслигини таъкидлади.

“Бу каби ҳаракатлар умумэътироф этилган БМТ низомига, жумладан, суверенитет ва бошқа давлатлар ички ишларига аралашмаслик принципларига мос келмайди”, – дейилади Тожикистон ТИВ баёнотида.

11 март куни АҚШ Давлат департаментининг жаҳондаги инсон хуқуқлари билан боғлиқ вазият тўғрисида ҳисоботи эълон қилинган эди. Унда аввалги йилларда бўлгани каби Тожикистон расмийлари мамлакатда сиёсий плюрализм тараққиётига тўсқинлик қилаётгани таъкидланади.

Тожикистон ТИВ ҳисоблашича, АҚШ Давлат департаменти ҳисоботида Тожикистонда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ ҳолат юзасидан объектив таҳлил йўқ, ҳужжатнинг ўзи эса сиёсийлаштирилган характер касб қилади.

АҚШ Давлат департаментининг хабар қилишича, ҳисоботда одатга кўра, турли манбалардан, жумладан, БМТдан олинган ишонарли ва текширилган маълумотлардан фойдаланилган. Бироқ Тожикистон ТИВ фикрича, ҳисоботда “аввалги ҳисоботлардаги ва Тожикистондаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ текширилмаган маълумотлар такрорланади”.

Душанбе АҚШ Давлат департаменти ҳисоботда асосан мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятнинг салбий томонларига эътибор қаратганидан норози.

Душанбе Вашингтонга мурожаат қилар экан, Тожикистондаги инсон хуқуқларига оид вазият бўйича “тасдиқланмаган ва асоссиз маълумотлар”ни тарқатишдан тийилиб туришни сўради. Тожикистон ТИВнинг таъкидлашича, мамлакат “инсон хуқуқлари билан боғлиқ масалалар бўйича жаҳон ҳамжамияти, жумладан АҚШ билан очиқ ва конструтив мулоқот ўрнатишга” ҳамиша тайёр.