French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тозалик ва озодалик доимий назорат талаб этади
14:20 / 2025-08-28

Бухорода “Бухоро вилоятида чиқиндиларни йиғиш, саралаш, олиб чиқиш, қайта ишлаш ва утилизация қилиш, чиқинди полигонларини рекултивация қилиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати” мавзусида жамоатчилик эшитуви бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари ўринбосари Ойбек Раҳимов, шунингдек, мутасадди ташкилот ва идоралар вакиллари, масъул ходимлар ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирок этди.

Тадбирда вилоятда чиқиндилар олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатиш ҳолати, мавжуд чиқинди полигонларини рекултивация қилиш, нол чиқинди тамойили жорий этиш ва соҳага хусусий секторни жалб этиш борасида амалга оширилаётган ишлар ва келгуси режаларга оид масалалар муҳокама қилинди. 

Жумладан, Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги вилоят бошқармаси, “Махсусавтохўжалик” МЧЖ, вилоят “Тоза ҳудуд” ДУК ҳамда Чиқинди полигонларини бошқариш дирекцияси вилоят ҳудудий бошқармаси масъуллари ўз фаолиятлари юзасидан жамоатчиликка маълумот берди.

Бугунги кунда вилоят бўйича маҳалла фуқаролар йиғинлари кесимида чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматлари билан қамраб олинган. Аҳоли сони бўйича қамров кўрсаткичи 67 фоизни ташкил қилмоқда. Вилоятда жами 9 та чиқинди полигони мавжуд бўлиб, улар фаолияти якунланиб чиқинди юклаш жойлари ташкил этилиши таъкидланди.

Тадбирда чиқинди полигонларини рекултивация қилиш ишларини жадаллаштириш, санитария тозалаш хизматларини сифатини янада ошириш бўйича мутасадди ташкилотларга тавсиялар берилди. Йиғилишда чиқиндиларни белгиланмаган жойга ташлаш ҳолатларини олдин олиш бўйича тарғибот ишларини кучайтириш бўйича партия ва экологик соҳасидаги давлат органлари ҳамкорлиги юзасидан фикр алмашилди. 

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.