Жорий йилнинг 14 октябрь куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида маҳалла тизимидаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда жойларда ишларни самарали ташкил этиш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида 15 октябрдан юртимиз бўйлаб “Тозалик ойлиги” бошланиши белгиланган эди.
Ушбу вазифалар, шунингдек, "2025 йил – Атроф муҳитни асраш ва “яшил" иқтисодиёт йили" Давлат дастури асосида Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида “Тозалик ойлиги” тадбирлари бошлаб юборилди.

Табиий фанлар факультети жамоаси ва фаол талаба-ёшлар институтда ташаббус билан чиқиб, ўқув юрти бинолари атрофида ободонлаштириш ишларини олиб боришди. Ёшлар факультет раҳбарияти билан биргаликда эзгу мақсад йўлида бирлашиб, далаларни қуриган ўтлар, дарахтларнинг баргларидан тозалаш, чиқиндиларни махсус жойларга чиқариб ташлаш, дарахтларга сув қуйиш ва оқлаш ишларини ҳамжиҳатлик билан бажаришди.

Ушбу ойлик доирасида институт ҳамда унинг атрофидаги маҳаллаларда тозалик акциялари, плоггинглар ташкил этилиши режалаштирилган.
Довуд Абибуллаев, ЎзА