Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тозалик акцияси ўтказилди
10:46 / 2023-09-18

“Бутунжаҳон тозалик куни” муносабати билан Гулистон шаҳрининг Сайқал маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтган “Дўстлик” каналининг икки ён атрофида Чиқиндиларни йиғиш экологик акцияси ўтказилди.

Сирдарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ташаббуси билан ўтказилган тадбирда Экология бошқармаси, вилоят прокуратураси, “Тоза ҳудуд” ДУК, Ободонлаштириш бошқармаси, ҳамкор ташкилотлар, ОАВ ходимлари, экофаоллар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Акция иштирокчилари томонидан ҳудудлар тозаланиб, ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Шунингдек, пластик, қоғоз, металл ва тери чиқиндиларни қайта ишлаш корхоналари томонидан қайта ишланган маҳсулотлар кўргазмаси ташкил қилинди.

Чиқиндиларни йиғиш экологик акциясида жами 400 нафарга яқин акция иштирокчиси тозалаш ишларида қатнашди. 
Тадбир уюшқоқлик билан ўтди. Акция давомида 14 та махсус техника ёрдамида 14 тонна чиқинди тўпланиб, махсус жойларга тўкилди.

Ш.Суяров, ЎзА мухбири