Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Тоза ҳудуд”га махсус транспорт воситалари берилди
17:00 / 2020-10-26

Маиший чиқинди ташишга мўлжалланган махсус техникалар ёрдамида қўшимча равишда 40 маҳалланинг 160 минг аҳолисига хизмат кўрсатилади. Шунингдек, соҳада 40 дан ортиқ янги иш ўрни яратилди.


Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йил 10 август куни ўтказилган йиғилишда Самарқанд вилоятида аҳолига кўрсатилаётган санитар тозалаш хизматлари билан қамраб олиш даражасини йил якунига қадар 90 фоизга етказиш вазифаси топширилган эди.

– Бугунги кунда вилоятимиз аҳолисини санитар тозалаш хизматлари билан қамраб олиш кўрсаткичини ошириш, маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматларини янада яхшилаш учун манзилли дастур ишлаб чиққанмиз, – дейди Самарқанд вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи Д.Очилов. – Ушбу дастурга кўра, бугун маҳаллий бюджетдан ажратилган 8,7 миллиард сўм маблағ эвазига “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонасининг туман ва шаҳар бўлимларига 16 та махсус транспорт воситалари берилди. Шунингдек, қўмитамиз томонидан филиалларга 6 та “SPARK” русумли хизмат машиналари топширилди.

Маиший чиқинди ташишга мўлжалланган махсус техникалар ёрдамида қўшимча равишда 40 маҳалланинг 160 минг аҳолисига хизмат кўрсатилади. Шунингдек, соҳада 40 дан ортиқ янги иш ўрни яратилди.

photo_2020-10-26_16-53-04.jpg