ФОТОРЕПОРТАЖ
Юртимиз бўйлаб кенг кўламда ўтказилаётган “Обод юрт” экологик акциясида Наманган вилоятининг барча туман ва шаҳарларида ҳам ёшлар етакчилари, кўнгилли ёшлар, шунингдек, маҳалла фаоллари ва аҳолининг ташаббускор вакиллари фаол иштирок этди.
Учқўрғон туманида акция доирасида “Ўрдабоғ” МФЙ ҳудудидаги “Ёшлар боғи”да ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Мақсад – маҳаллада озодаликни сақлаш, аҳоли, айниқса ёшларда атроф-муҳитга эътиборни кучайтириш, уларда экологик маданиятни оширишдир.
[gallery-25878]
Ёшлар томонидан дарахтлар атрофи тозаланди, чиқиндилар йиғиштирилди, ҳудуд обод ҳолатга келтирилди. Бу каби ташаббуслар нафақат гўзал муҳит яратиши билан аҳамиятли, балки “Тоза муҳит – соғлом ҳаёт” тамойилининг амалдаги ифодасидир.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА