Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Тоза ҳудуд” давлат муассасасига янги автомашиналар топширилди
17:18 / 2025-11-17

Боёвут туманида аҳолига қулай ва тозалиги таъминланган муҳит яратиш мақсадида яна бир муҳим қадам ташланди.

Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан туман “Тоза ҳудуд” давлат муассасасига икки дона замонавий чиқинди ташиш автомашиналари етказиб берилди.

Туман ҳокимлиги ташаббуси билан амалга оширилган мазкур лойиҳа доирасида янги техникалар бугун тантанали маросимда соҳа ходимларига топширилди. Йиғилишда масъуллар, соҳанинг фаол ходимлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Боёвут тумани ҳокими Дилфуза Ўролова тадбирда сўзга чиқиб, кўрсатилган амалий кўмак учун вазирлик раҳбариятига миннатдорлик билдирди. Унинг таъкидлашича, янги автотранспорт воситалари туманнинг чиқинди йиғиш ва ташиш тизимини янада яхшилайди.

–  Бу техникалар хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, аҳолига қулай ва тозалиги таъминланган экомуҳит яратиш ҳамда тозалик маданиятини ривожлантиришда муҳим омилга айланади. Туманда экологик барқарорликни таъминлаш бугунги кун талабидир, –  деди туман ҳокими.

Янги автомашиналарнинг ишга туширилиши натижасида чиқиндиларни тўплаш ва ташиш жараёнлари сезиларли даражада тезлашади. Бу эса туман аҳолиси учун тартибли, озода ва соғлом муҳит яратишга хизмат қилади. Шунингдек, “Тоза ҳудуд” давлат муассасасининг моддий-техника базаси мустаҳкамланиши келгусида хизмат қамровини янада кенгайтириш имконини беради.

Тадбир якунида автомашиналар ҳайдовчиларига калитлар топширилди ва уларга ўз  вазифаларини масъулият билан бажаришда муваффақиятлар ҳамроҳ бўлишига тилак билдирилди.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири