Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Тоза ҳаво” ойлиги давом этмоқда
07:07 / 2022-04-27

ФОТОРЕПОРТАЖ

Республикамизда давом этаётган “Тоза ҳаво” ойлиги доирасида Сурхондарё вилоятида ҳам қатор тадбирлар ўтказилмоқда.   
Маълумки, бугунги кунда саноат корхоналари ва транспорт воситаларининг кескин ошиб бориши атмосфера ҳавосига ташланадиган зарарли ташламаларнинг кўпайишига сабаб бўлмоқда. Хусусан, Сурхондарё вилоятида атмосфера ҳавосига жами ташланадиган ташламаларнинг 90-95 фоизи ҳаракатланаётган транспорт воситалардан ҳосил бўлмоқда.

[gallery-6825]

Жорий йилнинг 10 апрелидан 10 май кунига қадар давом этадиган “Тоза ҳаво” ойлиги эса атмосфера ҳавосига бўладиган бундай зарарли таъсирлар миқдорини камайтириш мақсадига хизмат қилиши билан аҳамиятли. 

Вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, Йўл ҳаракат хавфсизлиги бошқармалари ҳамкорлигида ташкил этилаётган тадбирларда атмосфера ҳавосига белгиланган меъёр даражасидан юқори зарарли ташлама ташловчи транспорт воситалари аниқланиб, ушбу транспорт воситаси ҳайдовчилари белгиланган тартибда огоҳлантирилмоқда, уларга атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олиш борасида тегишли кўрсатмалар берилмоқда.
 


Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат),ЎзА