Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тўхтатиб қолинган чигит Қашқадарё вилоятидан олиб чиқиб кетилди – Монополияга қарши курашиш қўмитаси
20:33 / 2022-02-03

Монополияга қарши курашиш қўмитасининг аралашуви ва кўрсатмасига биноан Қашқадарё вилоятидан чигит олиб чиқиб кетилди.

Қашқадарё вилояти ҳудудидан чигитни олиб чиқишга тақиқ қўйилганлиги юзасидан ижтимоий тармоқларда турли фикрлар билдирилган эди.

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан ушбу ҳолат назоратга олиниб, масалага ойдинлик киритиш мақсадида Қашқадарё вилояти ҳокимияти ва Қашқадарё вилояти ИИБга сўровнома юборилган эди. Қашқадарё вилояти масъуллари ва қўмита ходимлари томонидан бир неча маротаба онлайн учрашувлар ўтказилиб, суриштирув ишлари олиб борилди.

Қўмитанинг кўрсатма қарорига биноан ҳозирги кунда Қашқадарё вилоятининг тегишли корхоналари томонидан биржа савдоларига қўйилган чигит маҳсулотлари тадбиркорлар томонидан Қашқадарё вилоятидан олиб чиқиб кетилди.

ЎзА