Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тўхтаб турган машинада ёнғин содир бўлди
09:01 / 2022-09-10

Йўл четида тўхтаб турган “УАЗ-3303” русумли автоуловда ёнғин келиб чиққанлиги ҳақида Зарбдор туман фавқулодда вазиятлар бўлимига хабар келиб тушган.

Тўхтаб турган автотранспорт воситасида ёнғин қандай келиб чиққан, ушбу фавқулодда ҳолатнинг юзага келишига нима сабаб бўлган?

Айни пайтда туман мутасадди идора ходимлари ушбу саволга жавоб изламоқда.

– Ёнғин шу тумандаги “Оқ йўл” кўчасида тўхтаб турган, “Равот” МФЙда истиқомат қилувчи фуқарога тегишли бўлган “УАЗ-3303” русумли автоуловда содир бўлганлиги қайд этилди, – дейди Жиззах вилояти Зарбдор туман ФВБ бошлиғи ўринбосари капитан Санжар Холмурадов. –Воқеа жойига Зарбдор туман фавқулодда вазиятлар бўлимидан 1 та ёнғин қутқарув экипажи жалб қилиниб, ёнғин қисқа фурсатларда бартараф этилган. Ҳеч бир фуқаро зарар кўрмаган.

Тилсиз ёв натижасида зарбдорлик фуқарога тегишли бўлган “УАЗ-3303” русумли автоуловнинг салон қисми ёниб, жиддий зарар кўрган.

Зарар миқдори мутахассислар томонидан ҳисоб-китоб қилиниб, ушбу фавқулодда ҳолатнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.

А.Қаюмов, ЎзА