English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Товламачилик йўли билан 6 миллион сўм пулни қўлга киритмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди
16:31 / 2020-07-16

Товламачилик жиноий жавобгарликка олиб боришини эсдан чиқарманг.


Жорий йилнинг 11 июль куни фуқаро Х.М. Фарғона шаҳрида жойлашган “Maкро” супермаркети назоратчиси Қ.Б. билан тил бириктириб Фарғона туманида яшовчи У.Р.нинг ўғли М.Ж.ни зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб, ундан 6 миллион сўм пул талаб қилган.

Фарғона шаҳридаги мазкур супермаркет олдида пулларни шу ерда қўриқчи бўлиб ишловчи М.А. орқали товламачилик йўли билан олаётган вақтларида Фарғона вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Х.М. ва Қ.Б.ларга нисбатан Фарғона вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми «в» банди (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, уларга нисбатан суд томонидан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Товламачилик жиноий жавобгарликка олиб боришини эсдан чиқарманг. Ушбу турдаги жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин, дейилади вилоят ИИБ ахборот хизмати хабарида.