Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Товарларнинг божхона қийматини аниқлаш имкони бўлмаганида қандай йўл тутилади?
11:27 / 2021-11-25

Вазирлар Маҳкамасининг “Декларант ёки божхона брокери томонидан товарларнинг божхона қийматини аниқлаш имкони бўлмаган тақдирда, шартли божхона қийматини белгилаш орқали ушбу товарларни чиқариб юбориш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига кўра, товарларнинг божхона қийматига мувофиқ равишда ҳисоблаб чиқарилган божхона тўловлари суммаси декларант ёки божхона брокери томонидан тўланса ёки тўланиши таъминланса, амалга оширилади. Товарларнинг божхона қийматини аниқлаш имкони бўлмаганда, товарлар декларант ёки божхона брокери тақдим этган юк декларацияси асосида шартли божхона қийматини белгилаш орқали амалга оширилади.

Товарлар шартли божхона қийматини белгилаш орқали декларант ёки божхона брокери хоҳишига кўра қуйидаги ҳолатларда чиқариб юборилиши мумкин:

товар-хомашё биржаларининг хориждаги савдо майдончаларида тузилган битимлари бўйича товарларнинг якуний нархи аниқ бўлмаганда;

товарларга оид шартнома шартларига асосан Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 304-моддасида назарда тутилган товарларни божхона ҳудудига олиб кириладиган жойга етказиб берилгунга қадар қилинадиган ҳамда сотиб олувчи томонидан сарфланган харажатлар маълум бўлиб, ушбу харажатлар билан боғлиқ тўлов ҳақиқатда амалга оширилмаган ва ёки тўлов шартида тўлов юк етиб келгандан сўнг амалга оширилиши белгиланган бўлса, ушбу товарларнинг божхона расмийлаштируви жараёнида божхона органлари ахборот тизими маълумотларига кўра товарларнинг маълум қилинган божхона қиймати бўйича хавф аниқланганда;

шартнома ўзаро боғлиқ шахслар ўртасида тузилгани ҳақидаги белгилари мавжуд бўлган тақдирда;

товарларга оид шартномада белгиланган тўлов шартига кўра валюта маблағлари ҳақиқатда тўланмаган ва ёки тўловлар товарлар импорти бўйича амалга оширилиши кўрсатилиб, ушбу товарларнинг божхона расмийлаштируви жараёнида божхона органлари ахборот тизими маълумотларига кўра товарларнинг маълум қилинган божхона қиймати бўйича хавф аниқланганда ва декларант ёки божхона брокери маълум қилинган божхона қийматини асослаб бера олмаганда.  

Мазкур қарор тизимдаги ишлар самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

                                                                                                                                           ЎзА