Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Товарларни ноқонуний олиб ўтиш “режа”си чиппакка чиқди
19:41 / 2023-05-01

Мамлакатимиз иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш божхона органларининг асосий вазифаларидан биридир.

Иқтисодий хавфсизликни таъминлаш, товар-моддий бойликларнинг юртимиз ҳудудига ноқонуний тарзда олиб кирилишига қарши курашиш борасида Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари томонидан тизимли ишлар олиб борилмоқда. 

Хусусан, “Аркбулоқ” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида Контрабандага қарши курашиш бўлим ҳамда ушбу пост ходимлари томонидан хориждан пойтахтимизда фаолият юритувчи масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига келтирилган, “эркин муомалага чиқариш” божхона режимига расмийлаштириш учун тақдим этилган 14 дона “трансформатор қисмлари” товарлари ходимлар томонидан белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Ўтказилган текширувлар натижасида қиймати 840 миллион сўмни ташкил этувчи трансформатор қисмларида, ёрлиқларида 2009 йилда ишлаб чиқарилганлиги муқаддам фойдаланишда бўлганлиги аниқланди. 

Маълумот ўрнида,  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 августдаги “Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг тезкор чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ 4422-сон қарорига кўра, 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб илгари фойдаланилган генератор ускуналари, кучланишни пасайтирувчи трансформаторлар, электр двигателлар, шунингдек, энергия самарадорлиги D тоифадаги энергия сарфловчи ускуналарни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш тақиқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ЎзА