Ҳуқуқий муносабат
Маълумки, мамлакатимиз аҳолисининг алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини кафолатли таъминлаш, ички истеъмол бозоридаги ижтимоий аҳамиятга эга товарлар нархлари сунъий ва асоссиз оширилишининг олдини олиш, шунингдек, тариф ва нотариф тартибга солиш воситаларини кенг қўллаш ҳисобига уларнинг инфляция даражасига салбий таъсирини пасайтириш борасида қонунчилигимизга киритилган.
Хўш, нархларнинг сунъий оширилиши бўйича қандай чора-тадбирлар белгиланган? Ушбу саволга Тошкент давлат юридик университети Юридик клиникаси раҳбари Отабек Нарзиев жавоб берди.
– Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 164-моддаси 7-қисмига кўра, товарлар ва кўрсатилаётган хизматлар учун нақд пул маблағлари билан ёки пластик карточкалар бўйича ҳисоб-китоблар шаклига қараб, уларнинг нархларини сунъий равишда ошириш ёки пасайтириш базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз баравари – 10 миллион 200 минг сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, нафақат бозор ҳудудида, балки барча дўконларда ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида товар ва хизмат нархларининг сунъий равишда оширилиши тақиқланади ва жаримага тортиш билан жазоланади.
Гулноза Бобоева, ЎзА