Товар-моддий бойликларни ташиш ҳужжатларини расмийлаштириш тартибини такомиллаштиришга оид Ҳукумат қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига товар-моддий бойликларни ташиш ҳужжатларини расмийлаштириш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” қарор қабул қилди.
Унга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига:
электрон ҳисобварақ-фактура ва электрон товар-транспорт юк хатини бирлаштириш;
айрим соҳаларнинг ўзига хос хусусиятидан келиб чиқиб, товар-транспорт юк хатини расмийлаштириш тартибларини белгилашни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.
ЎзА