Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Тотли рўёлар” – гиёҳвандликнинг оқибатлари очиб берилган янги фильм
10:44 / 2025-07-03

Давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 6 майдаги фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашиш бўйича 2024-2028 йилларга мўлжалланган миллий стратегия”да аҳолининг кенг қатлами, айниқса, ёшлар ўртасида гиёҳвандликка қарши иммунитетни мустаҳкамлаш алоҳида мақсад этиб белгиланган.

Ушбу мақсаддан келиб чиқиб, Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази ташаббуси билан Ўзбекистон Давлат сатира театри томонидан гиёҳвандлик ва наркожиноятларнинг аянчли оқибатларини ёритувчи “Тотли рўёлар” номли спектакль саҳналаштирилди. 

Абдуқаюм Йулдашев ва Сардорбек Ҳамроев муаллифлигида яратилган фильмни режиссёр Ғофир Мардонов саҳналаштирган. 

Спектакль драмаси бугунги кунда бутун дунёда тобора авж олиб бораётган гиёҳвандлик оқибатлари ва бу балонинг ғам-кулфатлари, фожиалари ҳамда йўқотишларига бағишланган бўлиб, бош қаҳрамонлар ушбу иллатга гирифтор бўлган ёшлардир. 

Мазкур спектакль орқали ёшларга бу йўлга киришнинг аянчли оқибатлари, наркотиклар нафақат уларни суиистеъмол қилган инсонни, балки унинг яқинлари ҳаётини ҳам дўзахга айлантириб юбориши кўрсатиб берилган.  

Бундан ташқари, ёшларнинг манфур кимсалар алдовига тушиб қолмаслиги ва наркожиноятчиларнинг тўрига илинмаслиги учун ҳамиша огоҳ ва ҳушёр бўлишлари нақадар зарур ва шарт экани томошабинларга ҳаётий мисоллар орқали кўрсатиб берилган.  

Тадбир давомида томошабинларга 4 хил намунадаги (ёшлар, ота-оналар ва устозлар учун эслатмалар, шунингдек, наркожиноятларнинг ҳуқуқий оқибатлари тўғрисида) флаерлар тарқатилди.

Н.Абдураимова,

ЎзА