"Тўсиқсиз таълим" лойиҳаси доирасида семинар
Бугунги кунда мамлакатимизда барча учун бирдек тўсиқсиз таълим олиш имконини яратишга қаратилган сиёсат юритилмоқда. Бунда инклюзив таълим алоҳида аҳамият касб этаётгани ҳам айни ҳақиқат.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Халқаро инклюзив хаб ходимлари, алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган 90 та мактаб ва ихтисослаштирилган техникумлар ўқитувчилари иштирокида "Тўсиқсиз таълим" лойиҳаси доирасида семинар бўлиб ўтди.

Мазкур семинардан кўзланган мақсад Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияни чуқур тушуниш ва болалар ҳуқуқларини амалда ҳимоя қилиш ҳамда ҳар бир бола ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши учун шароит яратишга қаратилган амалий қадамлар ва ташаббусларни ишлаб чиқишдан иборат.
Таъкидлаш жоизки, бу каби семинарлар соҳанинг кейинги ривожланиш йўлида муҳим қадам вазифасини ўтайди.
Шербек Исломов, ЎзА