Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тўсиқларни камайтириш имкониятлари янада ойдинлашди
14:24 / 2025-12-04

Жиззахда маҳаллий ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва ишлаб чиқариш салоҳиятини янада юксалтиришга қаратилган саъй-ҳаракатлар изчил давом этмоқда.

Вилоятда амалга оширилаётган сайёр ўрганишлар эса бевосита корхоналарнинг ўзига бориб, уларнинг муаммоларига ечим топиш, янги имкониятлар эшигини очишга хизмат қилади. Шундай манзиллардан бири — ойна маҳсулотларига замонавий ишлов беришга ихтисослашган “Quwwatt Group” МЧЖ бўлди.

Корхона бугунги кунда нафақат 150 нафарга яқин аҳоли бандлигини таъминлаяпти, балки ўз ўрни ва имкониятини излаётган вилоят саноатининг юрагига айланиб улгурди.

Йил бошидан буён “Quwwatt Group” томонидан 480 минг АҚШ долларидан зиёд тайёр маҳсулот экспорт қилингани ҳам бежиз эмас.  

Маҳсулотлар Қирғизистон, Тожикистон ва Озарбайжон бозорларида ўз истеъмолчисини топа олди. Шу билан бирга, ишлаб чиқариш жараёнини барқарор таъминлаш мақсадида 1 миллион доллардан зиёд хорижий хом ашёнинг импорт қилиниши корхона ривожига қувват берувчи яна бир муҳим омил сифатида қайд этилди.

Сайёр учрашув давомида божхона бошқармаси раҳбарияти ва ишчи гуруҳи корхона жамоаси билан очиқ мулоқот олиб борди. “Божхона ҳудудида қайта ишлаш” режими доирасидаги имтиёзлар, экспортдаги янги имкониятлар, ҳужжат айланмасидаги қулайликлар ҳақида  батафсил тушунтиришлар  берилди. Зотан, ушбу мулоқот орқали корхона учун божхонадаги қўшимча енгилликлар, тезкор хизматлар ва тўсиқларни камайтириш имкониятлари янада ойдинлашди.

А.Қаюмов, ЎзА мухбири