Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошқин, сел ва сув оқимларини хавфсиз ўтказиш тадбирларига 115 миллиард сўм йўналтирилди
18:04 / 2023-10-12

АОКАда ўтказилган брифингда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошқарма бошлиғи Фурқат Абдиқодиров соҳада олиб борилаётган ишлар хусусида маълумот берди.

Қайд этилганидек, юртимизда кузатилаётган табиий офатлар, иқлим ўзгариши билан боғлиқ жараёнлар, шунингдек ишлаб чиқариш ва саноатнинг тобора ривожланиб бориши аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ва сейсмик хавфсизликни таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни ўз вақтида ва самарали олиб боришни тақозо этади.    

Ўтказилган таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди ўз географик ва геологик хусусиятларига кўра, табиий офат ва хавф-хатарларга мойил ҳудуд ҳисобланади.  

Юқоридагиларни инобатга олиб, доимий равишда Фавқулодда вазиятлар, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши, Тоғ-кон саноати ва геология, Сув хўжалиги вазирликлари ва бошқа масъул идоралар ходимларидан иборат ишчи гуруҳлар томонидан сел, тошқин ва кўчки хавфи мавжуд ҳудудлар ўрганиб чиқилди.  

Ўрганиш натижаларига кўра, 1 минг 27 та хўжалик  5 минг 127 нафар фуқаро вақтинчалик хавфсиз ҳудудларга кўчирилиб, 137 та хўжалик 674 нафар фуқаро муҳандислик-муҳофаза тадбирлари тўлиқ амалга оширилгани муносабати билан сел ва тошқин сувларидан муҳофаза қилинди.  

Жорий йилда тошқин сувлари, сел ва сув оқимларини хавфсиз ўтказиш тадбирларига 115 миллиард сўм йўналтирилди. 

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича тадбирлар изчил давом эттирилади ва энг асосийси бунда тадбирлар самарадорлигига жиддий ёндашилади.  

 

М.Комилова,  

ЎзА