Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошлоқда IT шаҳарча очилди (+видео)
18:35 / 2025-07-10

Тошлоқ тумани Янгийўл МФЙда замонавий инфратузилмага эга, ахборот технологиялари соҳасида мутахассислар тайёрлашга ихтисослашган янги марказ IT шаҳарча иш бошлади. Давлат раҳбарининг “Ҳудудларда ёшларга рақамли технологиялар ва хорижий тилларни ўрганиш учун қўшимча шароитлар яратишга қаратилган “IT шаҳарча”лар фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори асосида амалга оширилган мазкур лойиҳа доирасида 200 ўринли IT-шаҳарча қуриб битказилди.

– Шаҳарча рақамли технологияни ривожлантириш мақсадида IT соҳалари ҳамда хорижий тилларни ўқитишга ихтисослашган. Айнан бир вақтнинг ўзида 300 нафар ёшларни қамраб олиш қувватига эга, – дейди Тошлоқ тумани ҳокими ўринбосари Элмурод Мадаминов. – Бир йилда уч мингдан ортиқ ёшларни хорижий тиллар, IT йўналишида ўқитамиз. Бугунги кунда мингдан ортиқ ўқувчилар электрон платформамиздан рўйхатдан ўтган. Шаҳарча ёшларнинг “startup” лойиҳаларини ишлаб чиқиш, ғояларини мувофиқлаштириш ва ҳаётга татбиқ этишда жуда катта аҳамиятга эга.

Марказ қурилишига вилоят ҳокимлиги 5,4 миллиард сўм маблағ йўналтирган. Туман ҳокимлиги томонидан ажратилган 300 миллион сўм маблағ эвазига эса бу ерда контейнердан мўъжазгина бино ҳам қурилди. Бу бинода "Startup garage" ташкил этилди. Шуни айтиш керакки, 2024 йилда вилоятда ахборотлаштириш хизматлари ҳажми 587 миллиард сўмга етган. IT Парк резидентларининг сони 80 тадан 106 тага, иш ўринлари эса 797 нафардан 1 397 нафарга кўпайган. Айни пайтда резидент корхоналарнинг 24 таси IT экспорт, 33 таси рақамли таълим, 46 таси маҳаллий бозорга хизмат кўрсатиш йўналишида фаолият юритмоқда. Улар томонидан кўрсатилган хизматлар ҳажми 112,4 миллиард сўмдан ошган.

Энди ҳар бир ёш интернет орқали Тошлоқ IT шаҳарчаси тармоқларига аъзо бўлиши ва таълим олиши мумкин.

– IT соҳалари ҳамда хорижий тилларни ўқитиш ўқувчилар учун бепул, – дейди IT шаҳарчаси бош мутахассиси Султонбек Боқижонов. – Компьютер, графика, дизайн ва робототехника йўналиши бўйича ҳар битта ўқувчи учун алоҳида шароит яратилган. Улар бу ерда бемалол билимларини мустаҳкамлаб, ривожлантиришлари мумкин. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/doVOlNxc7TM" title="Toshloqda  IT shaharcha ochildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муаллиф: Муҳаммаджон Обидов 

Тасвирчи: Элёр Олимов